Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Луис де ла Фуэнте: «Карвахаль айни дамда жаҳон чемпионатида ўйнашга тайёр эмас»

Баҳо:
+ | -

Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте «Реал» клубида етарли ўйин амалиётига эга бўлмаётган ҳимоячи Даниэль Карвахаль ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Аввалроқ, 34 ёшли футболчи терма жамоанинг ЖЧ-2026 учун қайдномасига киритилмаслиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди.

«Дани — ажойиб сардор. У барчамиз учун намунадир. Ҳозир у фаолиятидаги қийин даврни бошдан кечирмоқда.

Мен у кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишини, майдонга тушиб, ўзининг футболчилик қобилияти ва салоҳиятини намойиш этишини хоҳлардим.

Футболчиларнинг жаҳон чемпионатига бориши ёки бормаслиги ҳақида мен ҳамиша адолатли қарор қабул қиламан.

Умид қиламанки, Дани яна ўйнай бошлайди, бироқ айни дамда у жаҳон чемпионатида майдонга тушишга тайёр эмас. У яна футболдан завқ ола бошлашига ишонаман. Инсонийлик — ҳамма нарсадан устун», — деди Луис де ла Фуэнте.

Киритилди: 07:38, 21.05.2026.
Ўқилди: 294 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик