Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Рубен Аморим «Бенфика»ни бошқаришдан бош тортди

Баҳо:
+ | -

Рубен Аморим «Бенфика» клубини бошқармайди. Лиссабон клуби айни дамда «Реал»га қайтиш арафасида турган Жозе Моуриньога ўринбосар изламоқда. «Бургутлар»нинг номзодлар рўйхатида Аморим асосий даъвогарлардан бири сифатида тилга олинаётган эди, бироқ бу миш-мишлар ўз тасдиғини топмади.

Журналист Бен Жейкобснинг A Bola нашрига таяниб хабар беришича, «Манчестер Юнайтед»нинг собиқ устози Португалияга қайтишга қизиқмаяпти — у фаолиятини хориж чемпионатларидан бирида давом эттириш ниятида. 41 ёшли мутахассис билан ҳеч қандай музокаралар олиб борилмаган. Эслатиб ўтамиз, Рубен Аморим шу йилнинг январь ойи бошида «қизил иблислар» бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилган эди. Муқаддам у Лиссабоннинг «Спортинг» ҳамда «Брага» клубларини бошқарган.

Киритилди: 08:01, 21.05.2026.
Ўқилди: 314 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик