Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Фабрицио Романо: «Барселона» Алессандро Бастони трансферидан воз кечди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» клуби Миланнинг «Интер» жамоаси марказий ҳимоячиси Алессандро Бастони трансферидан воз кечишга мажбур бўлди. Клублар футболчини бутунлай бошқача баҳолашаётгани сабабли ушбу келишув тўлиқ «музлатилди», дея тасдиқламоқда инсайдер Фабрицио Романо.

«Нерадзуррилар» Бастонини фақатгина «жуда манфаатли» таклиф тушган тақдирдагина сотиш имкониятини кўриб чиқишга тайёр эди, «кўк-анорранглилар» эса ушбу трансферни 45-50 миллион евро эвазига ҳал қилишни режалаштирганди.

Манбанинг таъкидлашича, каталонияликларда 27 ёшли футболчини бундай нархга сотиб олиш учун ҳеч қандай имконият йўқ эди. Transfermarkt баҳосига кўра, Алессандро Бастонининг бозор қиймати 70 миллион еврони ташкил этади. Италиялик ҳимоячининг «Интер» билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Киритилди: 08:46, 21.05.2026.
Ўқилди: 310 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик