Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР

Жоао Педро «Челси» раҳбариятидан ўзини «Барселона»га қўйиб юборишни сўради

Баҳо:
+ | -

«Челси» ҳужумчиси Жоао Педро ҳали ҳамон «Барселона»нинг қизиқишлар рўйхатида турибди. El Chiringuito нашрининг хабарига кўра, бразилиялик футболчи Лондон клуби раҳбариятидан ўзини «Барселона»га қўйиб юборишларини сўраган.

«Кўклар»нинг расмий вакиллари айни дамда Испанияда бўлиб туришибди. Улар ушбу ҳужумчининг келажагини муҳокама қилиш учун жамоанинг янги бош мураббийи Хаби Алонсо билан учрашув ўтказишни режалаштиришган. «Кўк-анорранглилар» янги ҳужумчи сотиб олиш учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр, Жоао Педро эса Каталония клубининг асосий вариантларидан бири бўлиб турибди.

Жорий мавсумда Жоао Педро «Челси» сафинда барча турнирларда 49 та учрашувда майдонга тушиб, 20 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди. Унинг «кўклар» билан амалдаги шартномаси 2033 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Киритилди: 12:24, 21.05.2026.
Ўқилди: 2204 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик