Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

Эрик Гарсия Ламин Ямал машғулотларда нималар қилаётганини ошкор этди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ҳимоячиси Эрик Гарсия Ламин Ямал билан бирга ўйнашнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида гапириб берди. 25 ёшли футболчи ёш вингер билан бир қанотда ҳаракат қилиш унга жуда қулай эканлигини тан олди.

«Ламин рақиб ҳимоячиси билан бирга-бир вазиятда қолганида, мен деярли ҳеч қачон олдинга ўтмайман, чунки уни барибир алдаб ўтишини биламан. Аммо унга қарши икки ёки уч киши бўлиб ҳаракат қилишса, ҳужумда сон жиҳатдан устунликни таъминлаш учун мен ҳам олдинга қўшилишим керак бўлади. Ламиннинг майдонда қарор қабул қилиш қобилияти — бу шунчаки ақл бовар қилмас даража. У муайян вазиятда нима энг тўғри қарор эканлигини ҳамиша кўра олади, шу сабабли менга фақат унга мослашиш ва унинг порлашига кўмаклашиш қолади, холос. У машғулотларда шундай ишларни амалга оширадики, бунга ишониш қийин», — дея Гарсиянинг сўзларини келтирмоқда Испания ОАВлари.

Эслатиб ўтамиз, Ламин Ямал жароҳати сабабли мавсумнинг якуний қисмини ўтказиб юбормоқда.

Киритилди: 12:30, 21.05.2026.
Ўқилди: 478 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини қачон якунлашини айтди [3423]

Аршавин Ўзбекистон терма жамоаси мухлислари трибунасига қандай қилиб чиптасиз ўтганини сўзлаб берди [3260]

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [3241]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3186]

Трамп АҚШ терма жамоаси футболчиси бўйича чиқарилган шов-шувли қарордан сўнг ФИФАга мурожаат қилди [3032]

Моуриньо кимни "Реал"дан қўйиб юбормаслиги маълум бўлди [2862]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [2849]

Роналду ЖЧ-2030да ўғли билан бирга ўйнаши ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди [2111]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [2007]

АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Балогун ўтган ўйиндаги четлатишига қарамай, Бельгияга қарши майдонга тушади [1991]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик