Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР

«Барселона»нинг қарори сабабли «Интер» Муҳаремович трансферини тўхтатди

Баҳо:
+ | -

«Сассуоло» марказий ҳимоячиси Тарик Муҳаремовичнинг Миланнинг «Интер» клубига ўтиши барбод бўлиши мумкин. «Нерадзуррилар» босниялик футболчининг трансфери бўйича музокараларда тез илдамлашган эди, чунки улар «Барселона» жиддий қизиқиш билдираётган Алессандро Бастони ўрнига зудлик билан ўринбосар топмоқчи эдилар.

Бироқ, «кўк-анорранглилар» италиялик ҳимоячи трансферидан воз кечишди, шу сабабли Муҳаремовичнинг ҳам «Интер»га ўтишини «музлатиб» қўйишга тўғри келди, дея хабар бермоқда инсайдер Фабрицио Романо.

«Интер» раҳбарияти ушбу трансферни охиригача етказадими ёки йўқми — ҳозирча номаълум, аммо энди миланликлар бу масалада аниқ шошилишмайди. «Сассуоло» юлдузининг «Transfermarkt» порталидаги баҳоси 20 миллион еврони ташкил этади. 23 ёшли футболчига бўлган ҳуқуқларнинг ярми «Ювентус» клубига тегишли ҳисобланади.

Киритилди: 13:08, 21.05.2026.
Ўқилди: 798 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик