Кириш Регистрация
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта
23/05 21:00 Болонья - Интер
23/05 23:45 Лацио - Пиза
24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад

Мерсон: «Арсенал» ўртамиёна эди, Артета уларни аввалги даражасига қайтарди»

Баҳо:
+ | -

«Арсенал»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Пол Мерсон «канонирлар»нинг чемпионлигида Микель Артетанинг роли ҳақида гапирди.

«Микель Артета «Арсенал»га унинг асл қиёфасини қайтарди. Энди одамлар яна: «Арсенал» қандай ўйнади?» деб сўрай бошлашди. 8-9 йил олдин «Арсенал» ўртамиёна жамоа эди — шунчаки АПЛнинг кучли тўртликка кириши мумкин бўлган жамоаларидан бири эди, холос. Чемпионлик ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмасди. У мана шу жамоа билан клубни аввалги даражасига қайтара олди.

Артета шунча қилган меҳнатидан кейин АПЛда ғолиб чиқмасдан «Арсенал»ни тарк этганида, бу жуда аламли бўларди. Унинг Пьер-Эмерик Обамеянг ва Месут Озил каби юлдузлардан қандай воз кечганини эсланг. Улар юқори даражадаги футболчилар эди ва Артета катта таваккалга қўл урди.

У чемпионлик унвони учун катта мақтовларга лойиқ. Бунинг учун вақт керак бўлди, аммо жамоа шу вақт давомида чўққига яқин юрди ва доимо даъвогарлар қаторида бўлди.

Мисол учун, агар биринчи ўрин учун 50 очко, иккинчи ўрин учун 25 ва учинчи ўрин учун беш очко берилганида, охирги уч-тўрт йил ичида «Арсенал» мамлакатнинг энг яхши жамоаси бўлган бўларди», — деди Мерсон.

Киритилди: 15:48, 21.05.2026.
Ўқилди: 359 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик