Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

«Порту» 41 ёшли Тьяго Силванинг жамоадан кетганини расман эълон қилди

Баҳо:
+ | -

Бразилиялик ҳимоячи Тьяго Силва расман «Порту»ни тарк этди. 41 ёшли футболчининг кетгани ҳақида Португалия клуби матбуот хизмати хабар берди.

«Аждарҳолар» баёнотида фахрий футболчининг шартномаси ўз ниҳоясига етгани ва ўйинчи жамоадаги фаолиятининг иккинчи босқичини якунлагани қайд этилди. Силва илк бор «Порту» тизимига 2004 йилда келган ва ўшанда клубнинг захира жамоасида тўп сурган эди. Иккинчи ташрифи давомида эса ҳимоячи жамоага Португалия чемпиони бўлишда ёрдам берди.

Якунланган мавсумда футболчи «Порту» таркибида 14 та ўйинда майдонга тушди. Аввалроқ ҳимоячи «ПСЖ», «Челси», «Милан» ва бир қатор бошқа жамоалар шарафини ҳам ҳимоя қилган.

Киритилди: 17:56, 21.05.2026.
Ўқилди: 520 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик