Кириш Регистрация
02/07 01:00 Бельгия 3-2 Сенегал
02/07 05:00 АҚШ 2-0 Босния-Герцеговина
02/07 23:59 Испания 3-0 Австрия
03/07 04:00 Португалия 2-1 Хорватия
03/07 08:00 Швейцария 2-0 Жазоир
03/07 23:00 Австралия - Миср
04/07 03:00 Аргентина - Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия - Гана

«Манчестер Юнайтед» «Саутгемптон» атрофидаги можародан фойдаланиб, Ши Чарльзни сотиб олмоқчи

Баҳо:
+ | -

Аввалроқ «Саутгемптон» клуби рақибнинг машғулотларини яширинча кузатгани сабабли Чемпионшип плей-офф босқичидан четлаштирилган эди. Mirror нашрига маълум бўлишича, «Манчестер Юнайтед» ушбу вазиятдан унумли фойдаланиб қолиши мумкин — клуб «авлиёлар»нинг 22 ёшли ярим ҳимоячиси Ши Чарльзга қизиқиш билдирмоқда.

Қайд этилишича, айни дамда «қизил иблислар» «Саутгемптон» атрофида содир бўлаётган воқеалар ривожини диққат билан кузатиб боришмоқда. Ши Чарльз — «Манчестер Сити» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У «Саутгемптон» сафига 2023 йилда келиб қўшилган эди. Жорий мавсумда таянч ярим ҳимоячиси барча турнирларда 38 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 6 та гол ва 2 та голли узатмани ёздириб қўйди. «Transfermarkt» портали экспертлари Чарльзнинг трансфер қийматини 12 миллион еврога баҳолашмоқда.

Киритилди: 18:05, 21.05.2026.
Ўқилди: 643 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик