Кириш Регистрация
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта
23/05 21:00 Болонья - Интер
23/05 23:45 Лацио - Пиза
24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад

Пол Мерсон: «Арсенал» маълум бир услубда ўйнади ва бу босим остида ўз мевасини берди»

Баҳо:
+ | -

Яқинда Лондоннинг «Арсенал» клуби 2004 йилдан буён илк бор Англия чемпионига айланди. «Канонирлар»нинг ушбу муваффақиятини таниқли собиқ футболчи Пол Мерсон шарҳлаб ўтди.

Мавсум давомида Микель Артета жамоаси ҳаддан ташқари прагматик футбол ўйнагани ва томошабоплик етишмагани учун тез-тез танқид қилиб турилди, бироқ Мерсоннинг фикрича, айнан мана шундай услуб лондонликларга орадан 22 йил ўтиб, Англия Премьер-лигасининг олтин медалларини қўлга киритиш имконини берди.

«Мен улардан жозибадор футбол ёки рақибларни тўрт-беш та тўп фарқи билан мағлуб этишларини кутмаган эдим. Чунки кетма-кет уч йил иккинчи ўринни эгаллаганларидан кейин, бу сафар лигада ғолиб чиқиш учун жамоа устида ишониб бўлмас даражада катта босим бор эди. Улар маълум бир услубда ўйин кўрсатишди ва бу ўз мевасини берди — улар чемпионликни қўлга киритишди», — дея экспертнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда «Sky Sports» нашри.

Эслатиб ўтамиз, «Арсенал» жорий мавсумда яна бир совринни қўлга киритиши мумкин. Шанба куни, 30 майда Англия клуби Чемпионлар лигаси финалида «ПСЖ»га қарши майдонга тушади.

Киритилди: 18:07, 21.05.2026.
Ўқилди: 366 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик