Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР

Дибала «Рома» билан янги шартнома имзолашга яқин турибди

Баҳо:
+ | -

Пауло Дибала ва «Рома» клуби амалдаги шартномани узайтиришга жуда яқин туришибди.

«La Gazzetta dello Sport» нашрининг маълумотларига кўра, «Рома» 32 ёшли ярим ҳимоячига шартномани яна бир йилга узайтириш имконияти билан бир йиллик битим таклиф қилган. Келишувга биноан, футболчининг йиллик маоши 2–2,5 миллион еврони ташкил этади, шунингдек, унда шахсий ва жамоавий натижалар учун эришилиши осон бўлган йирик миқдордаги бонуслар ҳам кўзда тутилган. Шу ёзда якунига етадиган амалдаги шартномасига кўра, Дибала солиқлар тўланганидан кейин йилига 8 миллион евро маош олади, бироқ Пауло Рим клубида қолиш учун маошининг сезиларли даражада камайишига рози бўлган.

Хабар қилинишича, «Рома» Дибала билан шартнома узайтирилганини душанба куни — А Сериянинг сўнгги туридан ўрин олган «Верона»га қарши учрашувнинг эртасигаёқ расман эълон қилиши мумкин.

Киритилди: 18:11, 21.05.2026.
Ўқилди: 428 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик