Кириш Регистрация
02/07 01:00 Бельгия 3-2 Сенегал
02/07 05:00 АҚШ 2-0 Босния-Герцеговина
02/07 23:59 Испания 3-0 Австрия
03/07 04:00 Португалия 2-1 Хорватия
03/07 08:00 Швейцария 2-0 Жазоир
03/07 23:00 Австралия - Миср
04/07 03:00 Аргентина - Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия - Гана

Френки кетадими?

Баҳо:
+ | -

«Барселона»нинг нидерландиялик ярим ҳимоячиси Френки де Йонг шу ёзда фаолиятини бошқа клубда давом эттириш вариантларини кўриб чиқиш-чиқмаслиги ҳақидаги саволга жавоб берди. Хавбек 2019 йилнинг ёзидан буён «кўк-анорранглилар» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Жорий мавсумда де Йонг клуб миқёсида 37 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.

«Мен шу ёзда «Барса»дан кетмайман. Ҳатто хаёлимга ҳам бундай фикр келмаган», — дея де Йонгнинг сўзларини келтирмоқда X ижтимоий тармоғидаги The Touchline нашри.

Френкининг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2029 йил июнь ойи охиригача мўлжалланган. Transfermarkt портали ярим ҳимоячининг бозор қийматини 45 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 18:21, 21.05.2026.
Ўқилди: 1287 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик