Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина

Артета: "Мен барбекю қилаётган эдим"

Баҳо:
+ | -

«Арсенал» бош мураббийи Микель Артета матбуот анжуманида ўз жамоасининг чемпионлиги ҳақида қандай хабар топганини сўзлаб берди.

Маълумки, сешанба куни «Манчестер Сити» «Борнмут» билан дуранг (1:1) ўйнаганидан сўнг, «Арсенал» АПЛ турнир жадвалида пешқадам сифатида етиб бўлмас даражага кўтарилди ва чемпионликни нақд қилди.

— «Борнмут» - «Манчестер Сити» учрашувини кўрдингизми?

«Мен кўчага чиқиб, боғда олов ёқдим ва барбекю пиширишни бошладим. Ҳеч нарсани кўрмаётган эдим. Лекин меҳмонхонадан шовқин эшитилаётганди. Бир пайт катта ўғлим боғ эшигини очиб, ёнимга югуриб келди, мени қучоқлади ва: «Биз чемпионмиз, дада!» — деб айтди», — деди Артета.

«Арсенал» орадан 22 йил ўтиб илк бор Англия чемпионига айланди. Премьер-лиганинг сўнгги турида «канонирлар» «Кристал Пэлас»га қарши майдонга тушадилар.

Киритилди: 18:53, 21.05.2026.
Ўқилди: 990 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик