Кириш Регистрация
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта
23/05 21:00 Болонья - Интер
23/05 23:45 Лацио - Пиза
24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад

«Аталанта» Эдерсон учун 45 млн евро олмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» «Аталанта» футболчиси Эдерсонга қизиқиш билдиришда давом этмоқда. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.

Манба берган маълумотларга кўра, яқин кунларда томонлар бразилиялик футболчининг эҳтимолий трансфери бўйича янги музокаралар ўтказишади. Ярим ҳимоячи инглиз клубининг марказий чизиғини кучайтириш учун номзодлар рўйхатига киритилган, бироқ у манкунианликлар учун ягона вариант эмас.

Қайд этилишича, Эдерсоннинг ўзи трансферга тайёр. Ўз навбатида, «Аталанта» футболчи учун тахминан 45 миллион евро олишни кутмоқда.

26 ёшли ярим ҳимоячи А Сериянинг ушбу мавсумида 30 та ўйинда майдонга тушиб, иккита гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. Унинг шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган бўлиб, бозор қиймати 40 миллион еврога баҳоланмоқда.

Киритилди: 20:27, 21.05.2026.
Ўқилди: 631 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик