Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти Неймарни бўлажак Жаҳон чемпионати учун якуний қайдномага киритди.
34 ёшли футболчи 2023 йилдан бери миллий жамоа сафида майдонга тушмаган бўлса-да, барибир мундиалга йўл оладиган бўлди. «MatchDay Central» нашрининг хабар беришича, Анчелотти дастлаб Неймарни чақиришни режалаштирмаган, бироқ Бразилия футбол конфедерацияси (CBF) билан ўтказилган музокаралардан сўнг ўз қарорини ўзгартирган. CBF вакиллари мухлислар ва ҳомийлар томонидан бўлаётган босим сабабли «Сантос» ҳужумчисини таклиф этиш зарурлигини фаол равишда талаб қилишган.
Бразилия терма жамоаси Жаҳон чемпионатида Марокаш, Гаити ва Шотландия билан бир гуруҳдан жой олган.













