Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

Френки де Йонг: «Гвардиола давридаги «Барселона» ҳақида миф ўйлаб топишган»

Баҳо:
+3 | -

«Барселона» ярим ҳимоячиси Френки де Йонг ўзининг ўйин услуби ҳақидаги танқидларга тўхталиб ўтди. Нидерландиялик футболчининг фикрича, уни тўп билан секин ҳаракат қилишда айблайдиган одамлар кўпинча футболни шунчаки тушунишмайди.

«Одамлар Гвардиола давридаги «Барселона» фақат бир тегинишда ўйнаган деган мифни ўйлаб топишган. Ваҳоланки, ўша жамоа ҳам фақат вазият тақозо этгандагина бир-икки тегинишда тўп сурган. Агар сиз тўп билан бўлсангиз-у, пас беришга ҳеч ким бўлмаса, шу билан бирга сизни ҳеч ким кутиб олмаётган бўлса, тўпни шунчаки узатиб юборгандан кўра, уни ўзингизда сақлаб турган маъқулроқдир. Бундай вазиятда рақиб ҳимоячисини ўз позициясидан чиқишга ва зона очишга мажбур қилиш учун тўп билан олдинга ҳаракатни давом эттириш тўғрироқ бўлади. Кўплаб танқидчилар футболни жуда ёмон тушунишади ёки уларнинг қарашлари меникидан жуда фарқ қилади, шу сабабли менинг даражам борасида ягона фикр йўқ», – дея де Йонгнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда «Barca Universal».

Маълумот учун, Френки «кўк-анорранглилар» сафида 2019 йилдан буён тўп суриб келмоқда.

Киритилди: 09:00, 22.05.2026.
Ўқилди: 624 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик