Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина

«Манчестер Юнайтед» «Вест Хэм» юлдузи учун курашда пешқадамлик қилмоқда

Баҳо:
+ | -

«Вест Хэм» ярим ҳимоячиси Матеуш Фернандеш клубни тарк этишга яқин турибди. «Болғачилар» Премьер-лиганинг сўнгги тури олдидан қуйи лигага тушиб кетиш ёқасида туришибди ва трансфер бозорида харидори кўп бўлган португалиялик футболчини жамоада ушлаб қолиш улар учун жуда қийин бўлади. Журналист Джейкоб Стейнбергнинг хабар беришича, хавбек учун курашда «Манчестер Юнайтед» фаворит бўлиб турибди. Агар футболчи Англияда қолишга қарор қилса, катта эҳтимол билан «қизил иблислар» сафига қўшилишни афзал кўради.

«Transfermarkt» портали Матеуш Фернандешнинг трансфер баҳосини 35 миллион еврога баҳоламоқда. Жорий мавсумда футболчи Лондон жамоаси сафида барча турнирларда 41 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 5 та гол ва 4 та голли узатмани ёздириб қўйди.

Киритилди: 09:06, 22.05.2026.
Ўқилди: 1227 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик