Кириш Регистрация
04/07 03:00 Аргентина 3-2 Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия 1-0 Гана
04/07 22:00 Канада 0-3 Марокаш
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия - Норвегия
06/07 05:00 Мексика - Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания

38 ёшли Хуан Мата Австралияда мавсум қаҳрамонига айланди

Баҳо:
+ | -

Испаниялик машҳур футболчи Хуан Мата олис Австралияда ўз ўйинлари билан мухлисларни хушнуд этишда давом этмоқда.

Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби собиқ аъзоси маҳаллий чемпионатда бир йўла иккита нуфузли индивидуал совринни қўлга киритди.

Биринчидан, Мата мавсум давомида 13 та голли узатмани амалга оширган ва ўз ҳисобига 5 та гол ёздириб қўйган ҳолда, Австралия чемпионатининг энг яхши ассистентига айланди.

Бироқ энг асосий янгилик бу эмас — тажрибали футболчи якунланган мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Эслатиб ўтамиз, Хуан Мата ҳозирда «Мельбурн Виктори» жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда. Бу унинг Австралиядаги иккинчи клубидир, чунки у бундан олдин бир муддат «Вестерн Сидней» таркибида ҳам тўп суришга улгурган эди.

Киритилди: 09:24, 22.05.2026.
Ўқилди: 742 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик