Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

Кэррик Каземиро «Манчестер Юнайтед» сафида бошқа майдонга тушмаслигини тасдиқлади

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Майкл Кэррик Каземиро ҳақидаги саволга жавоб берди. Тажрибали ярим ҳимоячи мавсум якунланганидан кейин эркин агент мақомида клубни тарк этади.

Бразилиялик футболчи ўтган турдаги «Ноттингем Форест»га қарши учрашувда «Олд Траффорд» мухлислари билан хайрлашиб улгурган эди. Премьер-лиганинг сўнгги туридан ўрин олган «Брайтон»га қарши баҳсда эса у жамоасига ёрдам бера олмайди.

«Биз Каземиро учун «Ноттингем Форест»га қарши баҳс охиргиси бўлишини олдиндан ҳал қилиб қўйган эдик. Менимча, хайрлашув жуда чиройли чиқди — биз айнан шуни кутгандик», — дея «United Zone» Кэррикнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Брайтон» – «МЮ» учрашуви якшанба, 24 май куни бўлиб ўтади. Манчестерликлар чемпионат якунига кўра учинчи ўринни эгаллашлари аллақачон кафолатланган.

Киритилди: 09:33, 22.05.2026.
Ўқилди: 532 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик