Кириш Регистрация
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта
23/05 21:00 Болонья - Интер
23/05 23:45 Лацио - Пиза
24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад

«Барселона» янги ҳужумчи учун қанча маблағ ажратиши маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» клуби ҳужумчи позициясини кучайтириш учун каттагина маблағ сарфлашга тайёр. Роберт Левандовски жамоани эркин агент сифатида тарк этади, унинг ўрнига эса, чамаси, қимматбаҳо футболчи сотиб олинади.

«Mundo Deportivo» нашри тарқатган маълумотларга кўра, Каталония гранди раҳбарияти янги форвард трансфери учун тахминан 100 миллион евро ажратади. Аввалроқ хабар берилганидек, «кўк-анорранглилар»нинг бош мақсадлари сифатида мос равишда «Атлетико», «Челси» ва «Бавария» шарафини ҳимоя қилаётган Хулиан Альварес, Жоао Педро ва Харри Кейн кўрилмоқда.

«Барса»нинг 100 миллион евро ёки ундан кўпроқ суммага амалга оширган сўнгги хариди 2019 йилга тўғри келади — ўшанда Мадриднинг «Атлетико» клубидан 120 миллион евро эвазига Антуан Гризманн сотиб олинган ва кейинчалик у яна «матрасчилар» лагерига қайтган эди.

Киритилди: 11:37, 22.05.2026.
Ўқилди: 349 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик