«Барселона» клуби ярим ҳимоячиси Марк Берналь жамоанинг жорий мавсумда қайд этган натижалари ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Биз «Барса»нинг мавсумдаги иштирокидан мамнунмиз. Мадриднинг «Атлетико» клубига қарши кечган жуда қийин қарама-қаршиликда Чемпионлар лигаси майда деталлар (арзимас хатолар) туфайли қўлимиздан чиқиб кетди, аммо кейинги йилда биз бундан ҳам каттароқ мақсадларни кўзлаймиз», — дея Берналнинг сўзларини келтиради «Barça Universal» нашри.
Эслатиб ўтамиз, «Барселона» 2025/2026 йилги мавсумда Испания чемпионига айланди. Шунингдек, Ханс-Дитер Флик шогирдлари мамлакат Суперкубогида ҳам зафар қучишди.
23 май куни «Барселона» мавсумдаги сўнгги учрашувини «Валенсия»га қарши ўтказади. Испания Ла Лигасининг 38-туридан жой олган ушбу баҳс Тошкент вақти билан соат 00:00 да старт олади.













