Кириш Регистрация
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта
23/05 21:00 Болонья - Интер
23/05 23:45 Лацио - Пиза
24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад

Сесар Аспиликуэта фаолиятини якунлашини эълон қилди

Баҳо:
+ | -

«Севилья» клуби ҳимоячиси Сесар Аспиликуэта жорий мавсум унинг профессионал фаолиятидаги сўнггиси бўлишини эълон қилди.

Испаниялик футболчи ўз фаолиятини «Осасуна»да бошлаган, кейинчалик «Марсель», «Челси» ва «Атлетико» Мадрид клубларида тўп сурган эди. Унинг фаолиятидаги сўнгги жамоа «Севилья» бўлди.

Мураббий ва мухлислар Аспиликуэта фаолиятининг энг ёрқин ва асосий даври сифатида «Челси»даги 11 йиллик иштирокини эътироф этишади. Лондон клуби сафида у 500 дан ортиқ учрашувда майдонга тушиб, жами 9 та совринни қўлга киритган — улар қаторида Чемпионлар лигаси, АПЛдаги иккита чемпионлик, Европа лигаси, УЕФА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати бош совринлари бор.

Шунингдек, Аспиликуэта Испания миллий терма жамоаси либосида ҳам 44 та учрашувда майдонга тушган.

Киритилди: 13:37, 22.05.2026.
Ўқилди: 261 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик