Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

Арбелоа: «Карвахаль — «Реал» футболчиси қандай бўлиши кераклигига мисолдир»

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Альваро Арбелоа 23 май куни «қаймоқранглилар» сафида ўзининг сўнгги ўйинини ўтказадиган Даниэль Карвахаль ҳақида фикр билдирди.

«Карвахаль — «Реал» футболчиси қандай бўлиши кераклигига мисол. У ўзига хос ва такрорланмас. Бу барча учун унга ҳурмат бажо келтириш учун ажойиб кун бўлади. У ўйинни илк дақиқалардан бошлайди ва ишончим комилки, мен уни алмаштирган пайтимда ҳамма унга эҳтиром кўрсатиш учун ўрнидан туради. Ўтмишга назар ташлар экан, у қилган ишларидан жуда фахрланади», — деди Арбелоа матбуот анжуманида.

Аввалроқ 34 ёшли Карвахаль жорий мавсум якунланганидан кейин «Реал»ни тарк этиши маълум бўлган эди. Миш-мишларга кўра, футболчи ўртадаги зиддият туфайли Арбелоани хайрлашув кечки овқатига таклиф қилмаган.

Киритилди: 14:34, 22.05.2026.
Ўқилди: 622 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик