Кириш Регистрация
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта
23/05 21:00 Болонья - Интер
23/05 23:45 Лацио - Пиза
24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад

Хамес Родригес «Бавария»да Ковач билан бўлган келишмовчилигини эслади

Баҳо:
+ | -

Ярим ҳимоячи Хамес Родригес «Бавария»да Нико Ковач қўл остида тўп сурган даври ва мураббий билан ўртада юзага келган келишмовчиликлар ҳақида гапириб берди.

Эпизодлардан бири машғулотлардан сўнг чидамлиликни ошириш учун бажариладиган қўшимча ишлар билан боғлиқ эди. Хамеснинг мюнхенликлар сафидаги ижара асосида ўтказган илк мавсуми Карло Анчелотти бошқарувида муваффақиятли кечганди, бироқ кейинчалик жамоага Ковач келди ва вазият бутунлай ўзгарди.

«У мураббий сифатида футболчилар асосий машғулотлардан кейин яна 30 дақиқа давомида велотренажёр ҳайдашларини яхши кўрарди. Мен эса унга: «Мен нима, «Тур де Франс»га тайёргарлик кўряпманми ёки қандай? Ахир мен футболчиманку», — дердим», — дея Хамеснинг сўзларини келтирмоқда «ESPN Deportes» нашри.

Шунингдек, Родригес немис тилини ўрганишдаги муаммоларини ҳам ёдга олди ва дарс пайтида униинг фақат ухлагиси келганини тан олди. Якунда ярим ҳимоячи Мадриднинг «Реал» клубига қайтди, кейинчалик эса фаолиятини Англияда давом эттирди.

Киритилди: 16:19, 22.05.2026.
Ўқилди: 405 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик