Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

«Барселона» Марк Касадо борасида қарор қабул қилди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ярим ҳимоячиси Марк Касадо захирада қолаётганидан норози, шу сабабли ёзги трансферлар ойнасида жамоадан кетиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Diario Sport хабарига кўра, бош мураббий Ханс-Дитер Флик ярим ҳимоячи билан суҳбат ўтказиб, Педри, Френки де Йонг, Гави ва Марк Берналь нима учун ундан устунроқ кўрилаётганини тушунтирган. Касадо немис мутахассисининг очиқлигини қадрлаган.

Клуб 22 ёшли футболчини олиб қолишга тайёр ва уни сотишга ундамайди. Марк Касадонинг тақдири ўзига боғлиқ — агар у трансфер сўрамаса, жамоадан кетмайди.

Келаси бир неча ҳафта ичида испаниялик футболчининг агентлари «Барселона» спорт директори Деку билан келажакни муҳокама қилиш учун учрашув ўтказади.

Киритилди: 08:40, 23.05.2026.
Ўқилди: 1078 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик