Италиянинг «Милан» клуби юлдузли ярим ҳимоячиси Лука Модрич жамоа билан биргаликда соврин ютиш истагида эканини билдирди. Унинг сўзларига кўра, у клубга айнан шу мақсадда ўтган.
«Милан»ни танлаганимда, клубнинг ғалаба қозонишига ёрдам беришни режалаштирган эдим. Бу мавсумда ҳаммаси ҳам кўнгилдагидек бўлмади, аммо мен «Милан» билан барибир соврин ютиш ниятимдан қайтмайман. Бу ерда менга жуда яхши, шаҳар, таомлар менга жуда ёқади. Мен пастани севиб истеъмол қиламан, шунингдек, тоғлар, денгиз ва кўлларнинг яқинлиги менга завқ бағишлайди», — дея Модричнинг сўзларидан иқтибос келтиради pianetamilan.it.
Эслатиб ўтамиз, хорватиялик футболчи аввалроқ Лондоннинг «Тоттенхэм» ва Мадриднинг «Реал» клублари шарафини ҳимоя қилган.













