Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

«Барселона» Кейнни қўлга киритиш режаларидан воз кечмаяпти

Баҳо:
+ | -

«Бавария» ҳужумчиси Харри Кейн «Барселона»нинг эътиборида қолмоқда. Каталонияликлар инглиз футболчисини мавсум якунида эркин агентга айланадиган Роберт Левандовскининг идеал ўринбосари сифатида кўришмоқда.

Transfer News Live нашрининг El Nacionalга таяниб хабар беришича, «Барселона» ичида Кейннинг номзодига бўлган қизиқиш ва қўллаб-қувватлаш ортиб бормоқда. Бош мураббий Ханс-Дитер Флик жамоада айнан элита даражасидаги форвардни кўришни истайди.

«Кўк-анорранглилар» айни дамда Харри Кейндан ташқари Хулиан Альварес, Жоао Педро ва бошқа юлдуз ҳужумчиларнинг хизматларига ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Харри Кейннинг «Бавария» билан амалдаги шартномаси 2027 йилга қадар мўлжалланган. Тахминларга кўра, яқин ойлар ичида томонлар шартномани узайтириш бўйича музокаралар ўтказади.

Киритилди: 13:55, 23.05.2026.
Ўқилди: 720 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик