«Манчестер Юнайтед» жамоаси сардори Бруну Фернандеш Англия Премьер-лигасида жорий мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Клуб матбуот хизмати ушбу муваффақият ортидан футболчининг жамоадошлари ва мураббийлар штаби билан тушган суратини эълон қилди.

31 ёшли португалиялик ярим ҳимоячи жорий мавсумда ўзини кўрсатишга муваффақ бўлди. У Премьер-лига доирасидаги 34 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 8 маротаба ишғол қилди ва 20 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Бундай самарали ўйин эвазига Бруну мавсум якунлари бўйича АПЛнинг энг яхши футболчисига аталган нуфузли совринни қўлга киритди.













