Кириш Регистрация
02/08 19:30 Навбаҳор 5-1 Хоразм
02/08 20:00 Машъал 1-3 Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум 3-0 Бунёдкор
03/08 19:30 Қўқон-1912 - Сурхон
03/08 20:00 ОКМК - Насаф
03/08 20:30 Динамо - Нефтчи

Карвахаль «Реал»ни тарк эта туриб, хайрлашув нутқини сўзлади

Баҳо:
+-1 | -

Даниэль Карвахаль Мадрид клубидан кетаётгани ҳақида фикр билдирди. Ҳимоячи «қироллик клуби» сафидаги сўнгги ўйинини Ла Лиганинг 38-турида «Атлетик»ка қарши (4:2) ўтказди.

«Хайрли кеч, мадридистлар. Ҳозир гапириш мен учун осон эмас, чунки бу ажойиб хайрлашувдан жуда таъсирландим. Аввало, президентимиз — дон Флорентино Пересга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Айнан у мени Германиядан қайтарган ва биз биргаликда кўплаб Чемпионлар лигаси совринларини ютганмиз. Лекин агар битта воқеани алоҳида ажратиб кўрсатишим керак бўлса, бу тиззамдан жароҳат олганимдан кейин 24 соат ўтмасданоқ, у ҳеч иккиланмай мен билан шартномани узайтирганидир.

Сўнгра жамоадошларимга раҳмат айтмоқчиман. Биз учун охирги икки мавсум унчалик осон кечмади, лекин ишончим комилки, биз яна ғалаба қозонамиз. Бу — «Реал» ва тарихимиз талаб қилганидек, биз яна юқорига кўтарилишимиз керак.

«Олтин давримиз»ни эсламасдан иложим йўқ. Биз бошдан кечирган ўша муваффақиятли йилларни унутиб бўлмайди. Муаззам бир давр якунига етмоқда: беш йил ичида тўртта Чемпионлар лигаси, ўша Десима (ўнинчи кубок), кетма-кет учта ғалаба, Криштиану Роналду, Серхио Рамос, Карло Анчелотти, Зинедин Зидан... Ушбу эмблемани юқори кўтарган сон-саноқсиз номлар. Улар бизни буюк қилишди ва энг чўққига олиб чиқишди», — деди Карвахаль.

Киритилди: 02:58, 24.05.2026.
Ўқилди: 2700 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик