Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Луис Диас: «Мен бу даражага етиб келишимни тасаввур ҳам қилмагандим»

Баҳо:
+ | -

«Бавария» ярим ҳимоячиси Луис Диас ўзининг босиб ўтган йўли ва болаликдаги орзулари ҳақида гапириб берди.

Touqe Sport нашрига берган интервьюсида Диас шундай деди: «Болалигингда Худодан орзуингни рўёбга чиқаришини, профессионал футболчи ва ўз юртингдаги энг яхшилардан бири бўлишни сўрайсан. Аммо бунчалик юқори чўққига чиқишингни ҳеч қачон тасаввур қилмайсан. Биз кўпинча ютуқларимизни одатий ҳолдек қабул қиламиз, лекин баъзида тўхтаб, «Мен буни уддаладим» деб айтиш керак», — деди футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Луис Диас 2025 йилда «Ливерпуль»дан 70 миллион евро эвазига «Бавария» сафига ўтган эди. Унинг мюнхенликлар билан тузган шартномаси 2029 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Вингер жорий мавсумда «Бавария» либосида барча турнирларда 51 та ўйинда майдонга тушиб, 26 та гол урди ва 23 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Киритилди: 12:02, 24.05.2026.
Ўқилди: 481 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [5552]

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [2744]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [2592]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [2534]

«Реал» ва «Барселона» АПЛ юлдузини нишонга олди [1841]

ZO'R TV Франция - Марокаш учрашувини жонли эфирда намойиш этади [1841]

Аргентина футбол ассоциациясига қарши текширув бошланди [1802]

Расман! Садриддин Ҳасанов «Брага» ёшлар жамоаси сафига қўшилди [1573]

Франция — Марокаш: ЖЧ-2026 ярим финалини ўтказиб юбориш хавфи остида турган франциялик футболчилар [1565]

«Боруссия» ва «Барселона» ўртасидаги Адейеми трансфери бўйича музокаралар тафсилотлари маълум бўлди [1475]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик