Кириш Регистрация
12/07 02:00 Норвегия 1-2 Англия
12/07 06:00 Аргентина 3-1 Швейцария

Патрис Эвра Пеп Гвардиоланинг «Сити»дан кетиши ҳақида: «Хурсанд бўлишга шошилманглар»

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ҳимоячиси Патрис Эвра «Манчестер Сити» мухлислари Пеп Гвардиоланинг бош мураббийлик лавозимини тарк этишидан хурсанд бўлишлари керакми, деган саволга ўз фикрини билдирди.

Патрис Гвардиоланинг «шаҳарликлар»ни тарк этаётганидан хафа ва бу жамоани заифлаштиради деб ҳисобламайди.

«Мен хафаман. У амалга оширган ишларини жуда ҳурмат қиламан.

Нима учун хурсанд бўлишим керак? Бу клубнинг тизими ҳар қандай футболчи ёки мураббийдан кучлироқ. Шунинг учун, йигитлар, байрам қилманглар. Хурсанд бўлишга шошилманглар. Ростини айтсам, мен "Ман Сити"нинг пасайиши учун ҳеч қандай сабаб кўрмаяпман.

Менга оғир, чунки биз ажойиб мураббийни йўқотмоқдамиз. Футбол Гвардиолани йўқотаётганидан хафаман», – деди Эвра Goal нашрига берган интервьюсида.

Киритилди: 15:46, 24.05.2026.
Ўқилди: 1693 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик