Кириш Регистрация
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар 1-1 Швейцария
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср

«Арсенал» ва «Манчестер Сити» мухлислари ўртасидаги «троллинг» давом этмоқда (фото)

Баҳо:
+ | -

«Арсенал» мухлислари «Кристал Пэлас»га қарши ўйинда «Манчестер Сити» мухлисларини мазах қилишди.

АПЛнинг 38-тур доирасидаги баҳс «Селхерст Парк» стадионида бўлиб ўтмоқда. Эслатиб ўтамиз, «Арсенал» муддатдан олдин чемпионликни расмийлаштириб бўлган.

«Канонирлар»нинг баъзи мухлислари стадионга ёрлиғида «Манчестер Сити» логотипи ва «115 мл» ёзуви бўлган пластик идишларда сув олиб киришди. Бу «шаҳарликлар»нинг молиявий қоидабузарликлар билан боғлиқ 115 та айбловга ишора ҳисобланади.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда «Манчестер Сити» мухлисининг «Арсенал» логотипи туширилган худди шундай идиш билан тушган суратлари тарқалган эди. 19 апрель куни 33-тур доирасидаги ўзаро ўйин олдидан «Этихад» стадиони атрофида шундай идишларда сув сотилганди. Ўшанда «шаҳарликлар» мухлислари «Арсенал»нинг аввалги икки мавсумда бой берган чемпионлик имкониятлари ва жамоалар ўртасидаги очколар фарқи қисқарганини мазах қилишган эди.

Киритилди: 21:19, 24.05.2026.
Ўқилди: 1269 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик