Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Арбелоа «Реал» билан хайрлашди: Винисиус мураббийга миннатдорчилик изҳор этди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор жамоа бош мураббийи лавозимини тарк этган Альваро Арбелоа билан хайрлашди. Ла Лиганинг сўнгги 38-турида «Атлетик» Бильбаога қарши кечган шанба кунги ўйин испаниялик мутахассис учун «қаймоқранглилар» бошқарувидаги сўнггиси бўлди.

«Ишонч ва меҳр учун раҳмат. Келажакда сизга фақат энг яхши тилакларни тилайман», – деб ёзди Винисиус ижтимоий тармоқларда Арбелоага мурожаат қилиб.

«Раҳмат, Вини. Фидойилигинг, меҳнаткашлигинг, истеъдодинг ва жасурлигинг учун. Ҳеч қачон ўзгарма. Сени бошқариш мен учун шараф эди», – дея мураббий жавоб қайтарди.

«Реал» ва «Атлетик» ўртасидаги учрашув мадридликларнинг 4:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Бразилиялик ҳужумчи жароҳати туфайли ушбу ўйинни ўтказиб юборди.

Киритилди: 21:24, 24.05.2026.
Ўқилди: 685 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик