«Торино» ўз майдонида Италия чемпионатининг 38-тури доирасида «Ювентус» билан дуранг ўйнади — 2:2.
Ҳисобни 24-дақиқада «Ювентус»нинг сербиялик ярим ҳимоячиси Душан Влахович очди. 54-дақиқага келиб у дублни расмийлаштирди.
60-дақиқада «Торино»нинг италиялик ярим ҳимоячиси Чезаре Казадеи бир голнинг фарқини қисқартирган бўлса, 84-дақиқада мезбонларнинг шотландиялик ҳужумчиси Че Адамс ҳисобни тенглаштирди.
Жамоалар Италия чемпионатининг 2025/26 йилги мавсумидаги ўзларининг сўнгги ўйинини ўтказишди. «Ювентус» 38 та ўйиндан сўнг 69 очко билан турнир жадвалида олтинчи ўринни эгаллади. «Торино» эса (38 та ўйиндан сўнг 45 очко) 12-поғонани банд этди.
2026/27 йилги мавсумда «Ювентус» Европа лигасида иштирок этади.
«ТОРИНО» — «ЮВЕНТУС» — 2:2
Голлар: Душан Влахович 24 (0:1), Душан Влахович 54 (0:2), Чезаре Казадеи 60 (1:2), Че Адамс 84 (2:2).
«Торино»: Палеари, Исмайли, Эбосс, Коко, Эмирхан Ильхан (Нкунку, 63), Гинейтис (Казадеи, 46), Обрадор (Нжие, 63), Педерсен (Прати, 69), Влашич, Симеоне, Сапата (Адамс, 56).
«Ювентус»: Перин, Гатти, Келли, Калюлю, Локателли, Тюрам (Копмейнерс, 70), Камбьясо (Хольм, 63), Маккенни, Консейсау (Миретти, 71), Бога (Жегрова, 78), Влахович (Дэвид, 62).
Огоҳлантиришлар: Эбосс (88) — Калюлю (64), Жегрова (88).













