Кириш Регистрация
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия 7-1 Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал

Кейн «Олтин бутса» пойгасида Холанд ва Мбаппени ортда қолдирди

Баҳо:
+ | -

«Бавария» ҳужумчиси Ҳарри Кейн Европа чемпионатларининг энг яхши тўпурари сифатида «Олтин бутса» совринини қўлга киритади. Англиялик футболчи якунланган Бундеслига мавсумида 36 та гол урди.

Европа «Олтин бутса»сининг умумий ҳисобида мюнхенликлар форварди яқин таъқибчиси — Англия Премьер-лигасида 27 та гол урган «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанддан анча олдинда. Учинчи ўринни эса Мадриднинг «Реал» клубидан Килиан Мбаппе банд этди — унинг ҳисобида Ла Лигада урилган 25 та гол бор.

Эслатиб ўтамиз, бешта етакчи лигада урилган голлар учун очколар икки баробарга кўпайтирилади. Шу тариқа, Кейн 72 очко билан маррага етди, Холандда 54, Мбаппеда эса 50 очко мавжуд. Умумий ҳисобда Кейн ўтган мавсумда «Бавария» сафида барча турнирларда ўтказилган 51 та ўйинда 61 та гол уришга муваффақ бўлди.

Киритилди: 08:22, 25.05.2026.
Ўқилди: 994 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик