Кириш Регистрация
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар 1-1 Швейцария
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия 5-1 Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср

Нуну Эшпириту Санту «Вест Хэм»нинг АПЛни тарк этишига муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

«Вест Хэм» бош мураббийи Нуну Эшпириту Санту жамоанинг АПЛдан Чемпионшипга тушиб кетгани ҳақида фикр билдирди.

«Бу клубдаги барчамиз учун қайғули лаҳза. Бу оғир кун бўлди. Бизнинг зиммамизда мушкул вазифа бор эди. Ўз тақдиримизни ўзимиз ҳал қилиш имтиёзидан айрилдик.

Клуб қийин аҳволда эканини англаб етишимиз керак, «Вест Хэм» Премьер-лигага қайтиши шарт. Аммо ҳозир биз ушбу қайғули даврни бошимиздан кечиришимиз, мухлисларнинг хафсаласи пир бўлгани ва ғазабини тушунишимиз лозим. Биз уларга ҳар нарсадан кўра кўпроқ миннатдорчилик билдиришимиз керак.

Келажакка оид барча масалалар бўйича — аввало, биз бу ёмон вазиятни енгиб ўтишимиз зарур. Биз келажак ҳақида гаплашмадик, чунки ҳозир бунинг вақти эмас. Биз бу ҳақда эртага ёки бошқа куни ўйлай бошлаймиз. Ҳа, мухлислар хабардор бўлишади. Албатта, билишади. Аммо, илтимос, мен барчамизга нисбатан ҳис қилаётган ҳурматни тушунинг — бугун эмас. Улар хабардор бўлишади», — деди португалиялик мутахассис матбуот анжуманида.

«Вест Хэм» 39 очко жамғариб, АПЛ турнир жадвалида 18-ўринда қолди ва Чемпионшипга равона бўлди. Мавсумнинг сўнгги 38-тур учрашувида жамоа ўз майдонида «Лидс»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этган эди.

Киритилди: 08:46, 25.05.2026.
Ўқилди: 613 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик