Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон - Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро - Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор - Хоразм
02/08 20:00 Машъал - Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум - Бунёдкор

Конте ва Де Лаурентис «Наполи» ҳамда «Интер»нинг натижалари борасида баҳслашиб қолишди

Баҳо:
+ | -

«Наполи» бош мураббийи Антонио Конте мавсумнинг якуний матбуот анжуманида клуб президенти Аурелио Де Лаурентиснинг фикрларига қўшилмаслигини билдирди. Аввалроқ, A Серияда 2-ўринни эгаллаган Конте неаполликлар лагерини тарк этиши маълум бўлганди. Скудеттони эса «Интер» қўлга киритди.

Де Лаурентис: «Агар жароҳатлар бўлмаганида, сиз чемпионатда осонлик билан ғолиб чиққан бўлардингиз».

Конте: «Асло ундай эмас».

Де Лаурентис: «Нима учун? Мен сизга айтяпман-ку».

Конте: «Мен бунга мутлақо қўшилмайман. «Интер»га тан бериш керак, бу ажойиб жамоа. Ўтган йили улар Чемпионлар Лигаси финалигача боришди, бу йил эса янада кучайишди. Улар ғалабага лойиқ эдилар».

Де Лаурентис: «Хўш, «Интер» шу даражада кучли экан, нима учун Европада ўтган йилгидек натижа кўрсата олмади?»

Конте: «Улар биздан кўра кўпроқ иш қилишди. Улар олдинга қадам ташлашди».

Де Лаурентис: «Яхши, лекин бу энди бошқа тарих».

Конте: «Узр, лекин мен бунақа нарсаларга ёпишиб олишни ёқтирмайман. Биз бошқаларнинг ғалабасини тан олишимиз ва ҳурмат кўрсатишимиз керак. Агар ўзимизга нисбатан ҳурмат истасак, аввало ўзимиз ҳурмат қилишни ўрганишимиз лозим. Жароҳатлар бўладими-йўқми, «Интер» ғалабага ҳақли эди. Балки жароҳатлар бўлмаганида, биз Чемпионлар Лигасидан чиқиб кетган бўлармидик».

Киритилди: 14:44, 25.05.2026.
Ўқилди: 712 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик