Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

Салоҳ: «Бутун умрим давомидагидан ҳам кўпроқ йиғладим»

Баҳо:
+ | -

Ҳужумчи Муҳаммад Салоҳ «Ливерпуль»дан кетганидан кейинги ҳиссиётлари билан ўртоқлашди. Англия Премьер-лигаси 38-туридан ўрин олган «Брентфорд»га қарши ўйин (1:1) мисрлик футболчи учун клубдаги тўққиз йиллик фаолиятидан кейинги сўнгги учрашув бўлди. Салоҳ билан бирга ҳимоячи Эндрю Робертсон ҳам жамоани тарк этди.

«Мен кўп йиғладим, менимча, бутун умрим давомидагидан ҳам кўпроқ! Бундай масканни тарк этиш жуда оғир. Машғулот базасида ҳам бироз йиғлаб олдим. Мен унчалик ҳиссиётли инсон эмасман, сизлар ОАВда буни камдан-кам кўрасиз. Сиз мени ҳамиша қаттиққўл ва тажовузкор ҳолатда кўришга ўргангансиз, лекин ичимда гўёки ёш боламан. Бу жуда қийин. Биз ёшлигимизни шу ерда ўтказдик, бошидан охиригача боримизни баҳам кўрдик. Биз ҳатто қўлга киритганларимизни орзу ҳам қилмагандик, лекин буни мана шу клуб учун қилдик. Биз уни лойиқ бўлган жойига қайтардик.

Кийиниш хонасидаги ўйинчиларга айтар сўзим шу: қаранг, ҳозир клуб ҳамма нарса учун курашмоқда. Мухлислар бундан камига рози бўлишмайди. Сиз майдонда борингизни бериб ўйнар экансиз, натижа қандай бўлиши улар учун аҳамиятсиз. Улар сизни абадий севиб қолишади. Сизларга айтмоқчи бўлган гапим — гап фақат талантда эмас, балки қолган ҳамма нарсада. Мана нима учун уни [Робертсонни] ҳаммадан кўпроқ яхши кўришади: у майдонда борини берарди ва мухлислар шунинг учун уни севишади. «Ливерпуль»дан кетиш осон эмас, лекин ҳаёт шунақа, биз олдинга интилишимиз керак», — дейди Салоҳ клуб расмий сайтига.

Киритилди: 15:11, 25.05.2026.
Ўқилди: 737 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини қачон якунлашини айтди [3868]

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [3797]

Аршавин Ўзбекистон терма жамоаси мухлислари трибунасига қандай қилиб чиптасиз ўтганини сўзлаб берди [3584]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3336]

Трамп АҚШ терма жамоаси футболчиси бўйича чиқарилган шов-шувли қарордан сўнг ФИФАга мурожаат қилди [3256]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [3039]

Роналду ЖЧ-2030да ўғли билан бирга ўйнаши ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди [2272]

АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Балогун ўтган ўйиндаги четлатишига қарамай, Бельгияга қарши майдонга тушади [2109]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [2091]

ЖЧ-2026. Мексика — Англия учрашуви бошланиш вақти ўзгарди (таркиблар) [1945]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик