Кириш Регистрация
25/05 00:00 Вильярреал 5-1 Атлетико
25/05 00:45 Торино 2-2 Ювентус

«Мальорка»нинг қуйи лигага тушиши «Барселона»га даромад келтиради

Баҳо:
+ | -

«Мальорка»нинг Ла Лигани тарк этиши «Барселона» учун молиявий фойда келтириши мумкин. Barca Universal хабарига кўра, каталонияликлар «Мальорка» таркибидаги икки нафар футболчининг кейинги трансферларидан фоиз олиш ҳуқуқига эга.

«Мальорка» молиявий аҳволини яхшилаш учун ёзда кўплаб футболчиларини сотишга мажбур бўлади. «Барселона» эса қуйидаги ҳуқуқларни сақлаб қолган:

  • Пабло Торре: трансфер суммасининг 50% қисми.

  • Ян Виржили: трансфер суммасининг 40% қисми.

Ҳар икки ўйинчи бошқа клубларнинг эътиборида. Айниқса, Виржилига бўлган қизиқиш юқори — унга «Бетис» даъвогарлик қилмоқда. Футболчининг бозор қиймати тахминан 15 миллион еврони ташкил этади, бироқ унинг шартномасида 30 миллион евро миқдоридаги товон пули кўрсатилган.

Киритилди: 17:07, 25.05.2026.
Ўқилди: 847 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик