Кириш Регистрация
25/05 00:00 Вильярреал 5-1 Атлетико
25/05 00:45 Торино 2-2 Ювентус

Аллегри «Милан»дан A Сериянинг бошқа топ-клубига ўтиши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Милан» A Сериянинг финиш қисмида муваффақиятсизликка учради. Сўнгги турда ўз майдонида «Кальяри»га имкониятни бой берган (1:2) «россонерилар» Чемпионлар Лигаси йўлланмасидан маҳрум бўлишди. Италия матбуотининг ёзишича, миланликлар сафида катта «инқилоб» кутилмоқда ва унинг доирасида Массимилиано Аллегри бош мураббийлик лавозимини тарк этиши керак.

Инсайдер Жанлука ди Марцио ўзининг сайтида хабар беришича, Аллегри «Милан»дан кетганидан сўнг «Наполи»ни бошқариши мумкин. «Адзуррилар» айнан ҳозир Антонио Конте билан икки йиллик ҳамкорликдан сўнг хайрлашишди.

Эслатиб ўтамиз, «Наполи» Италия чемпионатида иккинчи ўринни эгаллади ва келаси мавсумда мамлакат шарафини Чемпионлар Лигасида ҳимоя қилади.

Киритилди: 20:05, 25.05.2026.
Ўқилди: 465 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик