Кириш Регистрация
25/05 00:00 Вильярреал 5-1 Атлетико
25/05 00:45 Торино 2-2 Ювентус

Мартинелли: «Биз оила яратдик, клуб ўзи бўлиши керак бўлган жойда»

Баҳо:
+ | -

«Арсенал» вингери Габриэл Мартинелли қўлга киритилган чемпионликдан кейинги ҳиссиётлари билан ўртоқлашди.

«Клубдаги қарийб етти йиллик фаолиятимдан сўнг, бу лаҳзалар мен учун нимани англатишини сўз билан ифодалаб бериш қийин.

Мен бу клубга 18 ёшимда келгандим. Уйимдан узоқда эдим, тилни деярли билмасдим, бутунлай янги маданиятга, янги ҳаётга мослашишга ҳаракат қилардим ва ўша пайтда жуда катта бўлиб туюлган орзунинг кетидан қувардим. Келажак нима олиб келишини аниқ билмасдим, лекин бу клуб учун боримни беришни хоҳлашимни билардим.

Биз шунчаки жамоа тузмадик, биз оила, ўзлик ва мухлислар яна ишона оладиган нарса яратдик. Бу клубни ўзига лойиқ бўлган жойда кўриш — фаолиятимдаги энг фахрли лаҳзалардан биридир.

Оиламга, клубдаги барчага, ходимларга, жамоадошларимга ва парда ортида меҳнат қилаётган ҳар бир инсонга раҳмат айтмоқчиман. Ва энг муҳими, мухлисларга раҳмат. Сизнинг йиллар давомидаги қўллаб-қувватлашингиз, сабрингиз ва муҳаббатингиз ҳеч қачон эътибордан четда қолмаган. Сиз оғир дамларда биз билан бирга бўлдингиз ва бу соврин ҳаммага тегишли бўлгани каби сизники ҳамдир.

Бу клуб ҳаётимни ўзгартирди. Ушбу либосни кийиш шарафига муяссар бўлганим учун доим миннатдорман», деди футболчи.

Киритилди: 20:39, 25.05.2026.
Ўқилди: 233 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик