Кириш Регистрация
25/05 00:00 Вильярреал 5-1 Атлетико
25/05 00:45 Торино 2-2 Ювентус

Френки де Йонг "Барселона"даги келажагини қайта кўриб чиқмоқда

Баҳо:
+ | -

Нидерландиялик 29 ёшли ярим ҳимоячи Френки де Йонг Ханс-Дитер Флик бошқарувидаги жамоада ўз ўрнига эга эмаслигидан тобора кўпроқ хавотирда. Футболчи каталонияликлар устози унга энди тўлиқ ишонмаётганидан қўрқмоқда. Шу сабабли, агар келгуси мавсумда майдонда ўтказиладиган вақти камайишда давом этса, де Йонг жамоадаги келажаги ҳақидаги қарорини қайта кўриб чиқиши мумкин. Бу ҳақда El Nacional хабар бермоқда.

Куни кеча журналист Фабрицио Романо де Йонгнинг ёзда клубни тарк этмаслиги ҳақидаги сўзларини келтириб ўтган эди. Бироқ инсайдерларнинг янги маълумотлари шуни кўрсатмоқдаки, ярим ҳимоячи аллақачон фаолиятини давом эттириш учун муқобил вариантларни кўриб чиқишни бошлаб юборган.

Френки де Йонг 2019 йилда "Аякс"дан "Барселона"га ўтган эди. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи клуб сафида 38 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 21:09, 25.05.2026.
Ўқилди: 585 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик