Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Афзал Азизов: «Краевга далда бўлишга ҳаракат қиляпмиз»

Баҳо:
+ | -

Айни пайтда жамоамиз эртага бўлиб ўтадиган “Зарафшон”га қарши учрашувга тайёргарлик кўришмоқда. Мана ўйинга яхши ҳозирлик кўриш билан бирга футболчиларнинг ўй-хаёлида Дмитрий Краев ҳам турибди десак муболаға бўлмайди. Хабарингиз бор, Краевни айни дамда жиддий операция жараёни кутиб турибди. Аммо футболчини жамоадошлари ёлғизлатиб қўйишаётгани йўқ. Жамоамиз сардори Афзал Азизов билан суҳбатлашиб Краев тўғрисида фикрларини сўрадик.

— Албатта, Дмитрий Краевни бундай ҳасталикка учраши нафақат мен, балки бутун жамоа учун даҳшатли хабар бўлди. Дима машғулот пайтида бетоб бўлиб қолганда, бу оғир касаллик эканлиги билинди. Албатта, жамоадошинингни бундай ҳолатга тушишини кўриб, одам ич-ичидан қийналиб кетади. Шифокорлар томонидан ташҳис қўйилгандан кейин биз ҳам тушкунликка тушиб қолдик. Қолаверса, ҳозир ҳаммамиз Краев учун қайғуряпмиз. Даволанишнинг ягона йўли жароҳлик столига ётиш экан. Боз устига бундай операция Россия, Германия, Исроил каби тиббиёти ривожланган давлатларда ўтказилади ва бунинг учун катта маблағ керак бўлади. Шу боис бутун жамоа билан келишиб, ёрдам тариқасида мукофот пулимизни жамоадошимизга беришга қарор қилдик. Бундан ташқари мураббийларимиз ва бутун жамоа қўлдан келганча ёрдамини беришга тайёр.

Тошкентда ташҳис натижаларини олиш жараёнида Краевнинг ёнида бўлдим. Айни пайтда Дима жуда тушкун ҳолатда. Шундай оғир пайтда унга далда бўлишга ҳаракат қиляпмиз. Худо хоҳласа, операция яхши ўтишига умид қиламиз. Оиласи ва икки нафар эгизак қизчаларининг бахтига Краев соғайиб кетишини бутун жамоа номидан тилаймиз.

Манба: www.andijon-pfc.uz
Киритилди: 15:36, 05.09.2013.
Ўқилди: 3760 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.