Кириш Регистрация
25/05 00:00 Вильярреал 5-1 Атлетико
25/05 00:45 Торино 2-2 Ювентус

Камавинга ёзда «Реал»ни тарк этмоқчи эмас

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Эдуарду Камавинга шу ёзда ҳозирги жамоасини тарк этишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.

Футболчи ёзги трансфер ойнасида эҳтимолий ҳамкорлик бўйича бошқа клублар билан алоқага чиқмоқчи эмас. Бунинг ўрнига у «Реал»даги ҳолатини яхшилаш ва ўз мавқеини ўзгартиришни истамоқда. Қайд этилишича, ярим ҳимоячининг «лос бланкос» президенти Флорентино Перес билан муносабатлари ҳамон яхши ҳолатда.

Якунланган мавсумда Камавинга барча турнирларда 43 та ўйинда иштирок этиб, 2 та гол ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 23:28, 25.05.2026.
Ўқилди: 429 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик