«Ливерпуль» ва Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Флориан Вирц болалигида кузатган биринчи Жаҳон чемпионати ҳақида гапириб берди.
«Менимча, бу 2010 йилги турнир эди: ҳар ҳолда, бу мен яхши эслайдиган биринчи Жаҳон чемпионати. Мен ўйинларни дўстларим билан ёки кўчадаги одамлар орасида томоша қилардим. Жаҳон чемпионати — бу ажойиб воқеа: у кўплаб турли мамлакатларни бирлаштиради ва Германияда доимо ҳақиқий байрамона муҳит ҳукм суради, бутун мамлакат миллий терма жамоани қўллаб-қувватлайди», — дея Вирцнинг сўзларини ФИФА расмий сайти келтирмоқда.
ЖЧ-2026да Германия терма жамоаси «E» гуруҳида Кюрасао, Кот-д'Ивуар ва Эквадор жамоалари билан куч синашади.













