Кириш Регистрация
25/05 00:00 Вильярреал 5-1 Атлетико
25/05 00:45 Торино 2-2 Ювентус

Жозе Моуриньо Бастонининг «Реал»га трансферини шахсан келишиб олди — Defensa Central

Баҳо:
+ | -

Португалиялик мутахассис Жозе Моуриньо «Интер» ҳимоячиси Алессандро Бастонининг «Реал»га эҳтимолий ўтиши шартларини аллақачон келишиб олган. Бу ҳақда Defensa Central журналист Мигель Серраного таяниб хабар берди.

Манба маълумотига кўра, ёзда Мадрид клубига тайинланиши кутилаётган мураббий италиялик футболчи билан шахсан гаплашиб, эҳтимолий трансферни муҳокама қилган. Қайд этилишича, Бастони ҳам ушбу трансферга розилик билдирган.

Италиялик марказий ҳимоячи Моуриньо учун «қаймоқранглилар» ҳимоя чизиғини кучайтиришдаги асосий мақсад ҳисобланмоқда. Португалиялик мутахассис Бастонини жамоа ҳимоясининг янги етакчиси сифатида кўрмоқда ва Италия терма жамоаси ЖЧ-2026да иштирок этмаслиги сабабли трансферни имкони борича тезроқ якунлашни истамоқда.

Шу билан бирга, «Реал»да клуб президентлиги сайловлари якунланмагунча ҳеч қандай трансфер тасдиқланмаслиги айтилмоқда.

Аввалроқ Бастонининг эҳтимолий трансфер борасида «Барселона» билан ҳам алоқага чиққанлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ҳимоячининг «Интер» билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган.

Алессандро жорий мавсумда Милан клуби сафида 40 та учрашувда иштирок этиб, 2 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.

Манба: championat.com
Киритилди: 08:28, 26.05.2026.
Ўқилди: 856 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик