«Пари Сен-Жермен» бош мураббийи Луис Энрике Чемпионлар лигаси финали олдидан Микел Артетанинг «Арсенал»даги иши ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 30 май куни уларнинг жамоалари Будапештдаги «Пушкаш Арена» стадионида Европанинг бош соврини учун кураш олиб боришади.
«Мен жамоаларимизни мутлақо қарама-қарши деб ҳисобламайман. «Арсенал» Микелни тўлиқ акс эттиради. У Пеп Гвардиоланинг тўпга эгалик қилишга асосланган ёндашувини олди ва уни ўзиникига айлантирди. «Канонирлар» ақлбовар қилмас бардош намойиш этишмоқда, бу Артетанинг характерига мос келади. Бир неча йил давомида улар Европада ишончли ҳимояни кўрсатишди», — дея Энрикедан иқтибос келтиради UEFA Media Team.
Испаниялик мутахассис Артета билан бўлган муносабатлари ҳақида илиқ гаплар айтди:
«Мен «Барселона»да ўйнаганимда, Микел ҳали жуда ёш эди. Йўлларимиз бир мавсум давомида кесишган, гарчи у «ПСЖ»га ижарага кетишидан олдин у ерда тўлиқ бир йил ўтказганми ёки йўқ, аниқ билмайман. Биз кам кўришардик, аммо хотиралар илиқ. У улкан истеъдод, меҳнатсевар, қатъиятли ва техникаси жуда кучли. Юқори савияли марказий ярим ҳимоячи. Ҳар сафар Артета билан учрашганимда, у кайфиятимни кўтаради. Биз доимо бирга ўйнаган ўша мавсумни эслаймиз ва бу жуда ёқимли».
Ортда қолган мавсумда Артета шогирдлари 22 йил ичида илк бор Англия чемпиони бўлишди.













