Кириш Регистрация
25/05 00:00 Вильярреал 5-1 Атлетико
25/05 00:45 Торино 2-2 Ювентус

«Ливерпуль» Алиссон Бекер бўйича қарор қабул қилди

Баҳо:
+ | -

Бразилиялик дарвозабон Алиссон Бекер фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин. Инсайдер Фабрицио Романонинг ижтимоий тармоқларда хабар беришича, «Ливерпуль» раҳбарияти тажрибали дарвозабонни жамоада олиб қолмоқчи.

Мерсисайдликлар клуби футболчи билан янги меҳнат шартномасини имзолаш бўйича келишувга эришмоқчи. Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома муддати келаси мавсум якунида ўз ниҳоясига етади.

Аввалроқ матбуотда Туриннинг «Ювентус» клуби Алиссоннинг трансферига қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли дарвозабон «Ливерпуль» сафида 2018 йилнинг ёзидан буён тўп суриб келмоқда. Бразилиялик футболчининг бозор қиймати ҳозирда 17 миллион еврога баҳоланмоқда.

Киритилди: 10:12, 26.05.2026.
Ўқилди: 283 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик