Кириш Регистрация
25/05 00:00 Вильярреал 5-1 Атлетико
25/05 00:45 Торино 2-2 Ювентус

Шотландияда Скотт Мактоминай тасвирланган махсус 20 фунтлик банкнота чиқарилди

Баҳо:
+ | -

Шотландияда «Наполи» клуби ва Шотландия миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Скотт Мактоминай тасвирланган махсус 20 фунтлик банкнота муомалага чиқарилди. Бу ҳақда The Herald нашри хабар бермоқда.

Купюрада футболчининг чалқанча услубда (акробатик тарзда) йўллаган зарбаси тасвирланган. Иллюстрация учун Мактоминайнинг 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаши доирасида Данияга қарши ўйинда (4:2) киритган голи асос қилиб олинди. Ушбу гол Шотландия терма жамоасига 1998 йилдан буён илк бор жаҳон биринчилигининг финал босқичига йўлланма олишга ёрдам берган эди.

Шотландия Банки ўз баёнотида ушбу вазиятни миллий терма жамоанинг АҚШдаги Жаҳон чемпионатига йўл олишини таъминлаган «тарихий лаҳза» деб атади.

Маълум қилинишича, бундай банкноталардан жами 100 дона чиқарилади. Уларнинг ярми тўғридан-тўғри сотувга чиқарилади, 25 таси ютуқли ўйинларда ўйналади, қолган 25 таси эса аукцион орқали сотилади. Тушган барча маблағлар Шотландиядаги уйсизларга ёрдам берувчи хайрия жамғармасига йўналтирилади.

Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичида Шотландия терма жамоаси Бразилия, Марокаш ва Гаити терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради. Турнир шу йилнинг 11 июнидан 19 июлига қадар АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида бўлиб ўтади.

Киритилди: 10:55, 26.05.2026.
Ўқилди: 294 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик