Кириш Регистрация
25/05 00:00 Вильярреал 5-1 Атлетико
25/05 00:45 Торино 2-2 Ювентус

«Вест Хэм» сардори мухлисларга мурожаат қилди

Баҳо:
+ | -

«Вест Хэм» ҳужумчиси Жаррад Боуэн жамоанинг 2025/26 йилги муваффақиятсиз мавсуми ҳақида ўз фикрларини билдирди.

«Мухлисларимиз ва клуб билан боғлиқ бўлган ҳар бир инсон учун қалбимиз вайрон бўлди. Биз доимо бошқаларнинг натижасига қараб қолдик, гарчи охирги бир неча ҳафта ичида яхшироқ ҳолатга келишимиз мумкин эди. Бизда сақланиб қолган кичик умидни рўёбга чиқариш учун ғалаба қозонишимиз кераклигини билардик, аммо бунинг иложи бўлмади. Мавсумнинг катта қисмини турнир жадвалининг қуйи қисмида ўтказдик, демак, сўнгги йилларда ўзимиз ўрнатган даражага чиқа олмаганимизни яхши биламиз.

Ўтган йили амаллаб лигада қолган эдик ва янги мавсумни тоза саҳифадан бошлаб, янада яхшироқ натижа кўрсатишни истагандик, бироқ натижада лигадан чиқиб кетдик. Бу жуда аламли, чунки мен бу ерда эришган муваффақиятларимизга гувоҳ бўлганман. Клубга алоқадор барчанинг юраги сиқилганини биламан, шунинг учун мухлисларга кўрсатган ўйинимиз учун фақат узр сўрай оламиз. Ҳозирча ҳеч қандай умид учқуни ёки ижобий нарса кўринмаяпти», — дея 29 ёшли англиялик футболчининг сўзларини келтиради клуб матбуот хизмати.

Маълумот учун, «Вест Хэм» Англия чемпионатининг 38 та ўйинида 39 очко тўплаб, 18-ўринни эгаллади ва АПЛни тарк этди. Эндиликда жамоа 2026/27 йилги мавсумни Чемпионшипда бошлайди.

Киритилди: 11:08, 26.05.2026.
Ўқилди: 407 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик